Самарқандда 40, 50 нафар ўқувчиси  бор синфлар аниқланди

Жамият

image

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 79 та умумий ўрта таълим мактаби бўлиб, шу йилнинг ўтган даврида халқ таълими тизимдаги муаммоларни бартараф этиш учун давлат бюджетидан жами 175 миллиард 966 миллион 253 минг сўм маблағ ажратилган. Шунингдек, мактабларнинг бюджетдан ташқари қўшимча даромад топиши бўйича чора-тадбирлар белгиланиб, муайян амалий натижаларга эришилган. Хусусан, ўтган етти ой давомида мактабларнинг махсус ҳисоб рақамларида 357,7 миллион сўм маблағ жамланган.

Соҳада олиб борилаётган ижобий ишлар билан бир қаторда ҳал қилиниши зарур бўлган муаммолар ҳам мавжуд. Жумладан, 17, 35, 45, 51-умумий ўрта таълим мактабларида битта синфда 40, ҳатто 50 нафар ўқувчилар таҳсил олмоқда.

Умумтаълим мактабларида 95 та компьютер синфлари, ушбу синфларда 1минг 410 дона компьютер мавжуд. Бироқ 19, 59, 74, 78-мактабларга айни пайтга қадар компьютер синфлари берилмаган. Шунингдек, шаҳардаги 14 та умумий ҳамда 1 ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги компьютер жиҳозлари 2006-2010 йилларда берилган бўлиб, улар техник жиҳатдан эскирган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг