... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

19 ёшида ўғилли бўлган Неймар ҳақида 15 факт


22:53, 05.02.2016 Спорт
 3 759

Бугун Неймар 24 ёшни қаршилади.

Бугун, 5 февраль куни нафақат Криштиану Роналду, балки “Барселона” клуби ҳужумчиси Неймар ҳам таваллудини нишонламоқда. Неймар бу йил 24 ёшни қаршилади.

Аввалроқ Криштиану Роналдунинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ 25 та энг қизиқ фактларни ошкор этган эдик. Энди навбат Неймарга!

1.Унинг тўлиқ исми Неймар да Силва Сантос Жуниор.
 
2.Неймар заргарлик буюмлари билан савдо қилувчи Неймар Сантоснинг оиласида туғилган.
 
3.У 19 ёшида ота бўлган. Ўғлининг исми Дави Лукка. Барселона кўчаларида ота-болани қўл ушлашиб кетаётганларини тез-тез кўриш мумкин.
 


4.100 чи голини у 20 ёшга тўлган куни дарвозага киритган.
 
5.У  Nike, Sony, Red Bull, AmBev, Santander, Unilever, Volkswagen каби брендларнинг юзи саналади.
 
6.Неймарнинг баҳоси 8,4 миллион фунт стерлинг турадиган шахсий вертолёти бор.
 
7.Неймарни бир неча ном билан – Неймарадона, Ней болакай, Янги Робиньо, қилтириқ, Аватар ҳам деб чақиришади.
 
8.Бразилияда ишлаб чиқариладиган кўплаб ўйинчоқларда Неймарнинг кўриниши акс этади. Gulliver компанияси ҳам айнан Неймар кўринишидаги ўйинчоқларни омма эътиборига ҳавола этган.
 
9.Маълумотларга кўра, у ҳар икки ҳафтада телефон рақамини ўзгартиради. Бунга сабаб эса кўплаб мухлисаларнинг тинимсиз кўнғироқларидир.
 


10.Неймар бошқалардан фарқли ўлароқ ажойиб бизнесни йўлга қўйган бўлиб, унинг компанияси ҳомиладорликдан сақланиш воситасини ишлаб чиқаради.
 
11.2016 йилнинг баҳорида Мадам Тюссо мум ҳайкаллар музейида Неймарнинг ҳам ҳайкали пайдо бўлади.
 
12.2013 йили у “Ҳаётга муҳаббат” номли 6 қисмдан иборат бўлган Бразилия сериалида суратга тушган.
 
13.У пул ишлатишни жуда яхши кўради. Унинг бир неча уйлари, самолёти, ҳатто, яхтаси ҳам бор.
 
14.Неймар ишлаб топган пулларининг кўп қисмини ота-онасига беради.
 
15.Уни футбол оламиниг собиқ юлдузи Пелега таққослашади.
Умида Якубова

Теглар:Неймар Берселона 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!