...
МЕНЮ
ONLINE TV

18 яшар қиз уйланишни рад этган “йигити”нинг жиянини ўғрилади


14:21, 01.03.2018 Жамият
 15 220

Жавоҳир Эшматов қизга уйланишни рад этган. “Йигити”дан бундай жавобни олган қиз эса жиноятга қўл урди

Тошкент вилояти Бекобод туманида 18 яшар қиз ўзи билан яқин муносабатда бўлган йигитнинг жиянини ўғирлаб кетди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ушбу воқеа жорий йилнинг 27 февраль куни содир бўлган. 2000 йилда туғилган Севарахон Абдужалилова 1994 йилда туғилган Жавоҳир Эшматов билан анчадан буён яқин муносабатда бўлиб келган. Бироқ, Жавоҳир Эшматов қизга уйланишни рад этган. “Йигити”дан бундай жавобни олган қиз эса жиноятга қўл урди.



Қиз Жавоҳир Эшматовнинг 1988 йилда туғилган акаси –Бекобод туман ДСИда ишчи бўлиб ишловчи Жасурбек Эшматовнинг 7 яшар қизи Асалхон Ботировани мактабгача тайёрлаш курсидан олиб қочган.
 
Севарахон Абдужалилова Бекобод тумани, Зафар қўрғонида жойлашган “Баркамол авлод” ташкилоти биносининг иккинчи қаватида жойлашган мактабга тайёрлаш курси синфхонасига кириб, қизалоқни алдов йўли билан ўғирлаб кетган.
 
Олинган тезкор маълумотга асосан туман ИИБ ходимлари томонидан Севарахон Абдужалилова ва Асалхон Ботированинг Бўстонлиқ тумани Чорбоғ қўрғонида эканлиги аниқланиб, ушланган. Қизалоқ ота-онасига қайтарилган.   
 
Бекобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 28 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а,б” банди(одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.



Гумон қилинувчи Севарахон Абдужалиловага нисбатан уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чораси қўллаш ҳақида судга илтимоснома киритиш масаласи муҳокама қилинмоқда.
 
Суд томонидан ЖКнинг 137-моддаси 2-қисми “а,б” банди билан айбдор деб топилган шахсларга нисбатан беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинланиши мумкин.

Теглар:Жиноят Одам ўғирлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар