Норбоева сабаб Ўзбекистон юзидаги кўп йиллик тамға олиб ташлангани айтилди
Жамият
−
20 Январь 2020
13791Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сенат раислигига Танзила Норбоева номзодини тавсия қилгани ҳақида хабар берган эдик. Сенат ялпи мажлисида ушбу тавсия муҳокама қилинди.
Муҳокамада сўзга чиққанлар бир овозда Танзила Норбоева номзодини қўллаб-қувватлади ва барча сенаторларни Норбоевага овоз беришга чақирдик.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғафуржон Мирзаев, Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев йиғилишда сўз олиб, Танзила Норбоеванинг кўп йиллик меҳнатлари сабаб хорижий мамлакатлар Ўзбекистонга болалар меҳнати, мажбурий меҳнат деб қўйилган тамғалар олиб ташланганини айтди.
Сенаторларнинг фикрича, Норбоеванинг саъй-ҳаракатлари билан мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатига барҳам берилган ва у мамлакатда хотин-қизлар манфаатларини ҳимоялашда жонбозлик кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, Норбоева Президентнинг 5 ташаббус лойиҳасини амалга оширишда ҳам пешқадам бўлган.
Президентнинг айтишича, қишлоқдаги оддий аёллар ҳам Сенат бошида Танзила Норбоева ўтирганини сезиши керак.
LiveБарчаси