... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

18 июнь учун об-ҳаво маълумоти: 42 даража иссиқ давом этади


22:26, 17.06.2017 Бу қизиқ
 2 268

Ҳаво иссиқ бўлишига нима етсин! Ахир ёз кунларида иссиқ ҳаво ҳарорати баданга дармон дейишган.

Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага, 18 июнь куни юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ ва қисман булутли бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +37... +39, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +30... +35, кечаси +20... +25 даражада бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +35... +40, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати ҳаддан ортиқ иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Акмал Эшонхонов

Теглар:об-ҳаво ёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар