Қозоғистонда COVID-19 дан вафот этганлар сони яна кўпайди
Олам
−
08 Апрель 2020
9756Бугун, 8 апрель куни Қозоғистонда коронавирусга чалинган беморлардан бири оламдан ўтди. Республикада инфекция оқибатида вафот этганларнинг умумий сони 7 нафарга етди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар бермоқда.
Қозоғистонда умумий ҳисобда 709 та коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилган. Мамлакатда 16 мартдан буён фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Нур-Султон ва Олма-отада 19 мартдан карантин режими жорий этилди. Кейинроқ ушбу чекловлар республиканинг бошқа шаҳар ва ҳудудларида ҳам йўлга қўйилди.
“Акмолинск вилоятида коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилди”, дейилади вазирлик ахборотида.
Ушбу ҳудудда жами 3 бемор инфекциядан зарарланиш оқибатида вафот этди. Бундан ташқари, Нур-Султон, Чимкент, Қарағанда ва Туркистон вилоятларида ҳам ўлим ҳолати қайд этилган.
LiveБарчаси