Уйда ўтириш тавсия этилади. Эртага айрим ҳудудларда қор ёғади

Бу қизиқ

image

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 9 апрель куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-2, кундузи 7-9 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5, баъзи жойларда 2 даража совуқгача, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 1 даража совуқгача, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади Ҳарорат кечаси 0-5, 8-13 даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8, 7-12 даража илиқ бўлади. 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғ худудларида (1800 м дан юқорида) қор қўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража совуқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

117

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг