... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

17 июнь учун об-ҳаво маълумоти: жазирама бошланмоқда


22:02, 16.06.2017 Бу қизиқ
 2 400

Ёзда кун исигандан исиб бормоқда. Ҳали саратон кирмасдан туриб жазирама ўз кучини кўрсата бошлади.

Соҳа мутахассисларининг хабар қилишича, эртага юртимиз бўйлаб ҳаво ҳарорати иссиқ бўлиши кутилмоқда. Марҳамат, эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг.
 
Эртага Тошкент шаҳрида ҳаво иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +38... +40, кечаси эса +20... +22 даража иссиқ бўлади. Шарқдан сониясига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида иссиқ бўлади. Ҳарорат кундузи +33... +38, кечаси +20... +25 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида иссиқ об-ҳаво кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво иссиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши айтилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8метр тезликда шамол эсади.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам иссиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи +37... +42, кечаси +22... +27 бўлади. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
 
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво ўзгариб туради. Ҳарорат +35... +40, кечаси эса +20... +25 бўлиши кутилмоқда. Шарқдан сониясига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Шоҳсанам Нишонова 

Теглар:Об-ҳаво Ёз 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!