Коронавирусдан соғайганлар кейинчалик ҳам касалликни бошқаларга юқтириши мумкинми?
Саломатлик
−
04 Апрель 2020
15078Йель университети тадқиқотчилари одамлар COVID-19 аломатлари йўқолгандан сўнг яна саккиз кун давомида инфекциянинг ташувчиси бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Тадқиқот ҳақида мақола Американинг Нафас олиш ва реанимация тиббиёт журналида чоп этилди.
Таъкидланишича, олимлар Пекин марказий шифохонасида 2020 йил 28 январдан 9 февралгача даволанган 16 нафар беморни текшириб кўришди. Тадқиқотчилар турли хил кунларда барча беморларнинг томоқ шиллиқ қатламидан олинган суюқлик намуналарини тўплашди. Натижада беморларнинг 50 фоизи касаллик белгилари йўқолгандан кейин ҳам саккиз кун давомида вирусни тарқатиши мумкинлиги маълум бўлди.
Тадқиқотчиларнинг маълум қилишича, барча беморлар ўрта ёшли ва COVID-19'ни енгил шаклда ўтказилган. Шунинг учун кекса ёшдаги беморларда ёки касалликнинг оғир шаклини ўтказганларда ушбу ҳолат кузатилиши аниқ эмас.
Олимлар коронавирусдан тузалиб шифохонадан чиққан одамларга ўзини 14 кун давомида изолация қилишини тавсия қилдилар. Уларнинг яқинларига эса маълум муддатни ўтказгандан сўнггина собиқ бемор билан мулоқот қилиш кераклигини таъкидлашди.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйича коронавирус билан касалланганлар 1 140 327 нафарни ташкил қилмоқда. Уларнинг 60 887 нафари вафот этган, 233 930 нафари эса соғайган.