АҚШда коронавирусдан норози шахс теракт содир қилмоқчи бўлди
Олам
−
26 Март 2020
6649Федераль қидирув бюроси (ФҚБ) агентлари терактга тайёрланган шахсни йўқ қилди. У ҳукумат коронавирусга қарши етарлича чора кўрмаётганидан норози бўлган. Бу ҳақда “Fox-4” хабар бермоқда.
Телеканал берган маълумотга кўра, Белтон шаҳрида истиқомат қилувчи 36 яшар эркак уни қўлга олиш вақтида отишма уюштирган. Оқибатда у оғир яраланган ва қоеа жойида вафот этган.
ФҚБ вакилларининг сўзларига кўра, "ҳукуматнинг коронавирус вақтида масофани сақлаш ҳақидаги илтимосидан норози бўлган” эркак маҳаллий касалхонани портлатишга тайёргарлик кўрган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига у портлаш мосламасини тайёрлаш учун материаллар йиға бошлаганлиги ҳақида маълумот келиб тушган.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга 67759 нафар одам чалинди. 64 бемор шифо топган бўлса, 1003 киши вафот этди.
LiveБарчаси