... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

16 ёшга тўлмаган шахсларга нисбатан бузуқ ҳаракатлар содир этган жиноятчи ушланди


14:20, 09.02.2018 Жамият
 20 371

Қарийб 60 ёшни қаршилаган Юсуф Мирзаакбаров Қўқон шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирувга берилганди.

7 февраль куни Тошкент шаҳар ИИББ Реабилитация марказига 1960 йилда туғилган Юсуф Мирзаакбаров исмли фуқаро олиб келинди. У қидирувдаги шахс эканлиги аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
 
Юсуф Мирзаакбаров 2016 йилнинг 29 апрель санасида Фарғона вилояти Қўқон шаҳар ИИББ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида кўрсатилган, яъни 16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш жиноятини содир этганлиги учун қидирувда бўлган.
 
Айни пайтда Юсуф Мирзааҳмедовнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги ўрганилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Жиноят Фарғона Қўқон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар