Тожикистонда карантинни менсимаганлар қамоққа ташланадиган бўлди

Олам

image

Бугун, 4 июль куни Тожикистон Президенти Имомали Раҳмон коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва одамлар саломатлигини яхшилашга қаратилган, шунингдек, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши қоидаларни бузган одамлар учун маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга ва Тожикистон Республикаси Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида қонунни имзолади. Ушбу ҳужжатда карантинни чекловчи чоралар талаблари ва жиноий жазолар назарда тутилган.

“Ховар” агентлигининг  маълумотларига кўра, бу қонун санитария-гигиена ва эпидемияга қарши стандартларни ва ўлимга олиб келадиган эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жазоларни кучайтиришни ўз ичига олади.

Энди юқумли касалликларнинг, шу жумладан, коронавируснинг атайлаб тарқалишига йўл қўйган, карантин қоидаларини менсимаганларга қамоқ жазоси қўлланилади. Бундан ташқари, оммавий ахборот воситалари орқали пандемия ҳақида ёлғон маълумот тарқатганлик учун жаримага тортилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистонда 6 058 нафар одам коронавирусга чалинди. Улардан 4 690 нафари соғайган бўлса, 52 гафари оламдан ўтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Тожикистонда

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг