Ўзбекистонда бензин нархи арзонлашади

Жамият

image

Ўзбекистонда Аи-91, Аи-92 ва Аи-95 бензинларининг нархи 200-300 сўм ёки 3 фоизга пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Нархлар бўйича расмий хабар бугун, 25 март куни эълон қилиниши кутиляпти.

Ўзбекистонда одатда нархлар пасайиш ўрнига кўтарилишига одамлар ўрганиб қолган. Аммо ҳозир юзага келган вазият “Ўзбекнефтгаз” компаниясини нархларни туширишига сабаб бўляпти чоғи.

Нархларни туширишга биринчи сабаб сифатида Ўзбекистонга коронавирус кириб келганидан кейин ўрнатилган қатор чекловлар натижасида ёнилғига талаб даражаси тушиб кетишини кўрсатиш мумкин. Бозор қонунига кўра, таклиф талабдан юқори бўлса, нархлар тушади.

Иккинчи сабаб, бугунги кунда бутун дунёда нефть нархи арзонлашиб кетди. Энг сифатли нефтлар ҳам деярли тенг ярмига арзонлашди. Бироқ бу омил Ўзбекистондаги нефть нархига у қадар таъсир кўрсатмаса, керак. Акс ҳолда, бензин 300 сўмдан кўпроққа арзонлашган бўлармиди.

Ҳозирги кунда Аи-80 бензинининг нархи 4500 сўм, Аи-91 — 5800 сўм, Аи-92 — 6200 сўм, Аи-95 — 6 585 сўм. Аи-80 бензинининг нархи ўзгаришсиз қолиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

бензин

Баҳолаганлар

663

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг