Туркия коронавирусга қарши “махсус дори”дан фойдаланмоқда

Саломатлик

image
Францияда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди north_east

Францияда коронавирусга қарши дори муваффақиятли синовдан ўтказилди

Туркия коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун Хитойдан юборилган дори-дармонлардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда кеча, 23 март куни Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа маълум қилган. 

"Бугун эрталаб биз Хитойдан махсус дори-дармон олиб келдик. Ушбу дори коронавирус билан касалланган беморларнинг аҳволи яхшиланишига олиб келди. Ушбу воситалар беморларнинг даволаниш муддатини 11-12 кундан 4 кунгача қисқартиради", дейди Кожа.

Кожа дори ҳақида тўлиқ маълумот бермади. Аммо бу дори яқинда Хитой ва Францияда коронавирус билан оғриган беморларни даволаш учун ишлатилган хлорохин эканлиги айтилмоқда.

Баъзи тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, хлорохин коронавирусга қарши катта натижа беради. Аммо олимлар бу дори ҳақиқатан ҳам самарали ва хавфсиз эканлигини аниқлаш учун қўшимча синовлар ўтказиш керак, деган фикрда.

Францияда хлорохинни қўлланилиши

Соғлиқни сақлаш вазири Оливье Веран кеча, 23 март куни Францияда хлорохинни коронавируснинг оғир шакллари билан оғриган беморларга қаттиқ назорат остида бериш мумкинлигини айтди.

Вераннинг таъкидлашича, ушбу дори воситаси касалликнинг енгил ҳолатларини даволаш учун ишлатилмаслиги керак.

"Олий Кенгаш ушбу доридан фойдаланмасликни маслаҳат беради. Фақат жиддий ҳолатлар бундан мустасно", дейди Веран.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Франция Туркия Хитой Коронавирус Хлорохин

Баҳолаганлар

584

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг