Одамлар: #UydaHayotBor 

Бу қизиқ

image

Хабарингиз бор, QALAMPIR.UZ коронавирусга қарши #UydaHayotBor деб номланувчи янги челленж бошланган эди. Ушбу лойиҳада иштирок этиш учун чекловлар мавжуд эмас. Бунинг учун сиз карантин вақтида уйда қандай юмуш билан банд бўлаётганингизни суратга ёки видеога олиб, #UydaHayotBor ҳештеги остида ижтимоий тармоқлардаги саҳифангизга жойлаштиришингиз керак.

Ушбу челленж доирасида таҳририятга сурат ва видеолар юборилмоқда. Келинг, эътиборингизга уларнинг қизиқларини ҳавола этамиз.

Суратларда, асосан, уйда, оила даврасида дарс тайёрлаш, болалар тарбияси билан шуғулланиш, китоб ўқиш, меҳнат қилиш жараёнлари акс этган.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor

Ишхонам шундай ҳам уйда

Ота-бола Барселона мухлислари

Фарзандлар билан уйда

Карантин - фарзандлар назорати

Уйда болалар билан томорқага қараяпмиз. Кўчага чиқмай

Расмда соғлиқ учун фойдали, иммунитетни кўтарувчи сокорро таоми. Бу овқат карантинда семириб кетмасликка ёрдам беради – Тошкент шаҳри, Учтепа туманида яшовчи Малика Ҳакимова

Китоб ўқияпман, кино кўряпман, уйда жисмоний машқлар бажаряпман, янги луғат ёдлаяпман. Умуман олганда, ҳаёт зў-ў-ўр.

Карантин пайтидан фойдаланиб, режадаги китобларни ўқияпман. Вирус ўтиб кетади, вақтимиз ҳам. Шу қимматли вақтимиздан унумли фойдаланайлик

Айни вақтда уйда кўмилган токларни очяпман

Боғимизда олма гуллади. Ҳаммаси ўтиб кетади

Китобга яқинлаштирган карантин

Уйда инглиз тилини ўрганяпман

#UydaHayotBor #UydaIshBor


Мақола муаллифи

Теглар

#UydaHayotBor UydaHayotBor Челленж

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг