Ўзбекистонда янги туманга асос солинди
Жамият
−
24 Март 2020
20381Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилади ҳамда Ҳазорасп тумани чегарасини ўзгартирилади.
Ушбу масала бугун, 24 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг учинчи ялпи мажлисида кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятининг деҳқончилик ҳудуди ҳисобланган Ҳазорасп тумани Питнак шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун Хоразм вилоятида Тупроққалъа туманини ташкил этиш ташаббуси билан чиққанди.
Кўриб чиқилган масала бўйича тегишли қарор қабул қилинди.
Маълумот учун, бугунги кунда Питнак шаҳрида жами 54 минг 248 нафар фуқаро истиқомат қилади. Питнак шаҳри ва Тупроққалъа маскани ҳудудлари қўшилганда жами 143 минг 74 гектарни ташкил этади.
Таъкидланишича, фойдаланилмаётган ерларда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, боғдорчилик ва бошқа йўналишларда лойиҳалар амалга оширилиб, янги иш ўринлари яратилади.
Шунингдек, қишлоқ хўжалигида 552 гектар ер майдони қайтадан фойдаланишга киритилиб, қўшимча қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади.
LiveБарчаси