Коронавирус касаллиги қандай ҳолатларда ўлим билан тугайди?

Саломатлик

image

Касаллик қандай ҳолатларда ўлим билан тугайди, дунёдаги 14 мингдан ортиқ ўлим, ҳақиқатдан ҳам коронавирусдан рўй берганми? Ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековга мурожаат қилинди. 

“Коронавирус инфекцияси чоғида энг оғир аломати бу нафас етишмовчилиги. Сурункали касаллиги мавжуд одамлар коронавирус инфекцияси туфайли вафот этаётган ҳолатлари бор. Кимнинг юрак-қон томири билан боғлиқ, жигар касалликлари, қандли диабет билан боғлиқ, касаллиги бўлса, уларда кўпроқ ўлим ҳолати кузатилмоқда. 

Италияда ўлим ҳолатининг кўп эканининг кўплиги ҳам у ерларда ёши катта ва сурункали касалликлари кўп одамлар билан боғлиқ”, дейди Отабеков саволга жавобан.

Маълумот ўрнида, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 387 382 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 16 767 киши вафот этди. Касалланганларнинг 101 987 вирусдан буткул фориғ бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 49 нафарга етди

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Нурмат Отабеков

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг