Алишер Усмонов карантинни Тошкентда ўтказади
Жамият
−
24 Март 2020
13169Россиялик миллиардер Алишер Усмонов коронавирус пандемияси вақтида Тошкентга кўчиб келади. Бу ҳақда у Forbes`га хабар берган.
“Коронавирус пандемияси бизнесга ҳам, жаҳон иқтисодиёфтига ҳам таъсир қилади. Тадбиркорларнинг нафақат активлари, балки мажбуриятлари ҳам бор. Улар учун вируснинг ўзи ҳам, бозорларни силкитиб юборган ахборот тўлқини ҳам хавфли.
Пандемия қаршисида ҳамма тенг, Худо сақласин. Ҳозир энг муҳими – одамлар саломатлиги ва бахти учун дунё давлатлари раҳбарлари ирода кўрсатиб, геосиёсий зиддиятларга қарамай, глобал хавф қаршисида бирлашишлари лозим.
Менга келсак, мен хавф остида бўлганим учун ўзимнинг тарихий ватаним – Тошкент шаҳрида ўз-ўзимни изоляция қилдим, дейди Усмонов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Усмоновнинг бойликлари кимга қолиши, унинг Путин билан алоқалари ҳақидаги интервьюни эълон қилган эдик.
LiveБарчаси