Бишкекда комендантлик соати жорий этилди
Олам
−
24 Март 2020
7932Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида коронавирус инфекциясининг кенг кўламда тарқалишига йўл қўймаслик учун комендантлик соати жорий қилинади. Бу ҳақда пойтахт коменданти, Республика Ички ишлар вазири ўринбосари Aлмазбек Ўрозалиев маълум қилди, дея хабар берди ТAСС.
“Пойтахтда 25 мартдан комендантлик соати жорий этилади”, деди у матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқлаш эрталаб соат 7:00 да Президент томонидан эълон қилинган Бишкекда фавқулодда ҳолат остида давом этади.
Шунингдек, Ўрозалиев бошқа вилоятлар аҳолисини Бишкекдан чиқиб кетиши кераклигини маълум қилди. Комендантлик соати давомийлиги учун махсус рухсатнома фуқароларнинг айрим тоифаларига, шу жумладан шифокорлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва ҳарбий хизматчиларга берилади.
Қирғизистон Президенти Сооронбай Жээнбековнинг фармонига биноан, 25 март куни эрталаб соат 8:00 дан пойтахтда, Ўш ва Жалолобод вилоят марказларида, шунингдек, Ўш ва Жалолобод вилоятининг учта туманида фавқулодда ҳолат жорий этилди. Ҳолат 15 апрелгача амал қилади.
Маълумот учун, бугунги кунга қадар Қирғизистонда коронавирус инфекциясининг 42 та ҳолати аниқланди.
LiveБарчаси