“Галатасарой” клубининг 2 нафар вакили коронавирус юқтириб олди

Спорт

image

Туркиянинг “Галатасарой” бош мураббий Фотих Терим ва клуб вице-президенти Абдурраҳим Албайрак коронавирус юқтириб олгани маълум бўлди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти. Хабарда айтилишича, Албайкарнинг рафиқаси ҳам коронавирусни аниқловчи тест топширган. Айни пайтда улар карантинга олинган. 

Таниқли мураббий Фотих Терим ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасига қуйидагича изоҳ қолдирди.

“Коронавирусни аниқловчи тест топширдим. Тест натижасига кўра, менда ушбу юқумли инфекция борлиги маълум бўлди. Ҳозир шифохонада ишончли қўллардаман. Ҳавотирга ўрин йўқ. Соғлигим ҳақида хабар бераман”, деб ёзган Фотих Терим.

Маълумот ўрнида, Фотих Терим мураббийлик фаолиятида “Анкарагюджю”, “Гезтепе”, Туркия миллий терма жамоаси, “Галатасарой”, Италиянинг “Фиорентина” ва “Милан” жамоаларида ишлаган. Терим Туркиянинг 8 карра чемпиони, 5 карра Туркия сеперкубоги соҳиби, UEFA кубоги совриндори ва EURO-2008 бронза медали соҳиби ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 382 644 нафарни ташкил этяпти. 16 587 одам ушбу касаллик қурбони бўлди. 101 857 нафардан зиёд инсонлар коронавирусдан буткул соғайиб кетган.


Мақола муаллифи

Теглар

Галатасорой Фотих Терим

Баҳолаганлар

37

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар