Ўзбекистон БАА, Туркия, Корея ва Россиядаги фуқароларини олиб келишга чартер рейс юборади

Жамият

image

Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус топшириғига биноан Россия, Корея, Туркия, БААдаги фуқароларини олиб келиш учун ҳар куни чартер рейслар жўнатади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси QALAMPIR.UZ’га маълум қилмоқда.

Жорий йилнинг 24-27 март кунлари ҳар куни Россия Федерациясининг Москва шаҳридан 1 тадан жами 4 та рейс (РФ маҳаллий вақти бўйича соат 17:00да);

Туркиянинг Истанбул шаҳридан 24 ҳамда 27 март кунлари 2 та рейс (Туркиянинг маҳаллий вақти бўйича соат 23:00да) амалга оширилади.

Шуннигдек, Кореянинг Сеул шаҳридан 29 март куни чартер рейс (вақти аниқланмоқда) амалга оширилади.  

Худди шу каби келгуси ҳафтада ҳам Россия  Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Туркиянинг Истанбул, БААнинг Дубай шаҳарларидан ўзбекистонликларни чартер рейслар орқали олиб келиш ишлари давом эттирилади.

“Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, самолёт экипажи аъзолари ҳам хавфсизлик нуқтаи назаридан, коронавирус инкубацияси давридан келиб чиқиб, карантин остида сақланишини ҳамда махсус комиссия томонидан мазкур масалани имкон қадар қисқа муддат ичида бартараф этиш чоралари кўрилаётганлигини инобатга олган ҳолда, чет элда бўлиб турган фуқароларимиз томонидан сабрли бўлишлари сўралади. 

Чартер рейслар орқали мамлакатимизга олиб келинадиган барча фуқаролар махсус комиссия талабларига мувофиқ, махсус текширувлардан ўтказилади ва қатъий равишда республиканинг ҳудудларида карантин тадбирлари учун ташкил этилган санаторий ва бошқа муассасаларда 14 кунлик карантинда назоратда сақланади”, дейилади хабарда. 


Мақола муаллифи

Теглар

чартер рейс

Баҳолаганлар

110

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг