Япония мактаблар борасида бир тўхтамга келди

Жамият

image

Япония таълим вазирлиги маҳаллий маъмуриятларга барча эҳтиёт чораларига риоя қилган ҳолда мактабларни очишни буюрди. Бу ҳақда “Киодо” агентлиги хабар бермоқда. 

“Вазият яхшилангани йўқ. Ҳушёрликни сусайтирмасдан тайёргарлик кўриш керак”, деди Токиода ўтган матбуот анжуманида таълим ва фан вазири Хагиуда Коити. У касаллик яна авжига чиқса, таълим муассасалари ёпилиши мумкинлигини истисно қилмади.

Мактаблар ўқув йилининг бошида очилиши кутилмоқда – Японияда у апрель ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади. Мактабларда барча хавфсизлик чоралари кўрилади. Инфекцияни тарқатувчи асосий учта омил – хоналарни шамоллатиб турмаслик, одамларнинг тўпланиб қолиши ва яқин масофадан алоқада бўлишга йўл қўйилмайди. Шу сабабли, бошланғич мактабларда 40 ўқувчидан иборат синфлар шакллантирилади. Хоналарни мунтазам равишда шамоллатиш, ҳароратни ўлчаш ва алоқа пайтида ниқоб тақиш талаб этилади.

Маълумот ўрнида, кунчиқар мамлакатида мактаблар жорий йилнинг 2 март кунидан бошлаб ёпилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда коронавирусга чалинганлар сони 1151 нафарни ташкил этмоқда. 215 киши шифо топган бўлса, инфекция оқибатида 41 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

220

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг