Индонезиядан 54 нафар ўзбекистонлик олиб келинди
Жамият
−
24 Март 2020
5109Кеча, 23 март куни Uzbekistan Airways Жакарта-Бухоро йўналиши бўйича чартер қатновини амалга оширди. Рейс билан 54 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Самолётда 54 йўловчи олиб келинган. Уларнинг 28 нафари эркак, 26 нафари аёл. Ушбу қатнов билан келган барча йўловчилар “Жўйизар” соғломлаштириш масканида икки ҳафталик карантинга жойлаштирилади.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирус пайдо бўлиши муносабати билан жорий этилган карантин чоралари доирасида Uzbekistan Airways авиакомпанияси 16 март кунидан халқаро йўналишлар бўйича барча қатновларни бекор қилган эди. Ҳозирда хориждаги фуқаролар чартер рейслар орқали мамлакатга олиб келинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 46 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси