Коронавирус фонида жиззахлик икки киши пичоқланди (видео)

Жамият

Ўзбекистонда коронавируснинг ёйилишининг олдини олиш мақсадида 2020 йилнинг 21 март кунидан бошлаб барча ҳудудлардаги ошхона ва чойхоналарнинг фаолияти вақтинчалик тўхтатилди. Аммо кўпчилик вазиятнинг жиддий эканлигини англаб етмаяпти.

Маълумотларга кўра, Жиззах шаҳар, “Тинчлик” МФЙда истиқомат қилувчи 1964 ва 1965 йилларида туғилган икки нафар фуқаро Шароф Рашидов тумани, “Хайробод” МФЙ, Буюк ипак йўли кўчасида жойлашган умумий овқатланиш шохобчасига келади. Улар таом буюртма қилмоқчи бўлади. Чойхона ошпази ушбу фуқароларга коронавирус сабаб ошхона ишламаётганини тушунтирса-да, хўрандалар ўжарлик қилаверади. Оқибатда жанжал келиб чиқади. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Чойхона рўпарасида истиқомат қилувчи 2000 йилда туғилган фуқаро ва унинг укаси 2003 йилда туғилган, 52-сонли умумтаълим мактабининг ўқувчиси жанжални эшитиб кўчага чиқади. Улар чойхона ошпазига ёрдамга шошади. 

Шунда жанжал бошлаган фуқаро ёнида доимий олиб юрган пичоғи билан ака-укаларга тан жароҳати етказади. Оқибатда улардан бири Республика шошилинч тез тиббий марказининг Жиззах филиали болалар жарроҳлик бўлимига, яна бири травматология бўлимига ётқизилган. 

Ҳозирда Шароф Рашидов тумани Ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиззах

Баҳолаганлар

398

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг