Туркия Евро-2020 мусобақасига  мезбонлик қилишни сўрамоқда

Спорт

image

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Ушбу вирус туфайли кўплаб футбол учрашувлари, халқаро мусобақалар ва оммавий тадбирлар бекор қилинмоқда. Футбол бўйича Евро-2020 мусобақаси Озарбайжон, Англия, Венгрия, Германия, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Голландия, Россия, Руминия ва Шотландия давлатлари меҳмонлик қилиши керак эди. Бироқ, коронавирус сабаб ЕВРО-2020 мусобақаси ўтказилиши сўроқ остида қолмоқда. Ҳеч бир давлат ушбу турнирга мезбонлик қилишни истамаяпти. Аксинча, Европа давлатларининг кўпчилиги мусобақани 2021 йилда ўтказишни сўрамоқда. 

"AS" нашрининг хабар беришича, Туркия Евро-2020 мусобақасига мезбонлик қилишга тўлиқ тайёр. Бу борада Туркия футбол федерацияси УЕФАга таклиф билан чиққан. Турклар Евро-2020 мусобақасига мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритиш учун, мамлакатда кам миқдорда коронавирусга чалинганлардан асосий далил сифатида фойдаланмоқчи. Айни пайтда Туркияда расман 10 нафар одам коронавирус юқтириб олган. 

Маълумот ўрнида, Евро-2020 турнири жорий йилнинг 12 июнь кунидан 12 июль кунига қадар бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси бутун дунёга хавф солаётгани боис, ушбу мусобақа номаълум муддатга қолдирилиши мумкин. 

Туркия Евро-2020 мусобақасига мезбонлик қиладиган давлатлар қаторига киритилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Футбол Коронавирус Евро-2020

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг