Суриянинг қайтиши бўйича якдиллик йўқ – АДЛ Бош котиби

Олам

image

Бугун, 11 февраль куни Араб давлатлари лигаси (АДЛ) Суриянинг ташкилотга аъзолигини тиклаш юзасидан умумий розиликка эришилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берди.

Сурия 2011 йилда фуқаролар урушининг бошланишида намойишчиларга нисбатан қўлланган хунрезликлар ортидан ташкилотдан чиқарилганди.

АҚШнинг иттифоқчилари бўлган Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари кўп йиллар давомида Башар Асад мухолифатини қўллаб-қувватлаб келди. Бироқ расмий Дамашқ ҳарбий-мухолифатни Россия ва Эрон кўмагида бир қадар тийиб турди.

Асадга жиддий дипломатик туртки бериш, Эрон ва Туркиянинг "араб, сурия ишлари"да таъсирини камайтириш мақсадида БАА Дамашқда яна элчихонасини очди. Бироқ Араб давлатлари лигаси Бош котиби Аҳмад Абул Ғайт Ливан пойтахти Байрутга ташрифи вақтида ҳамон Сурияни Лигага қайтариш юзасидан якдил фикр йўқлигини қайд этган.

АДЛ жорий йилнинг март ойи охирида Тунисда олий даражада йиғилиш ўтказиши режалаштирилган.

Суриянинг Лигага қайтарилиши ҳақидаги саволга жавобан Абул Ғайт АДЛ аъзо давлатлари Ташқи ишлар вазирлари саммитгача иккита учрашув ўтказиши кераклигини таъкидлади.

"Масала вақтда эмас, хоҳишда. Гап давлатлар ўртасидаги келишувга бориб тақалади. Сурия қайтиши учун якдиллик керак", деган Бош котиб Абул Ғани.


Мақола муаллифи

Теглар

Араб давлатлари лигаси Сурия

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

1.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг