15 яшар бола мактабда ўқувчи ва ўқитувчини ўлдирди
Олам 11 Февраль 15:25 10324
image

Бугун, 11 февраль куни Беларусь Республикасининг Минск вилоятида мактаб ўқувчиси ўқитувчи ва бошқа бир ўқувчини ўлдирди. Бу ҳақда Минск вилояти ИИБ хабар берди.

Ҳодиса Столбци шаҳридаги 2-ўрта мактабда юз берган. Таъкидланишича, 2003 йилда туғилган ўқувчилардан бири ўқитувчи ва уч нафар ўқувчини пичоқлаган. Ҳужумдан кейин у яширинган, бироқ ҳуқуқни ҳимоя қилувчи орган ходимлари уни қўлга олишга муваффақ бўлган.

"Ўқитувчи ва ўсмирлардан бири олган жароҳатидан ҳалок бўлди, қолган икки ўқувчи зудлик билан шифохонага ётқизилди", дейилади хабарда.

Айрим маълумотларга кўра, ҳодисада 53 ёшли география ўқитувчиси халок бўлган.

Воқеа жойига тезкор-тергов гуруҳи ва Минск вилояти ИИБ раҳбари етиб борган. Беларусь Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармаси ҳолат юзасидан жиноий иш очган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 168
Рейтинг: 1.9