Москва осмонида ҳарбий парад бўлиб ўтди (видео)

Олам

image

Москвада Иккинчи Жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган парад уюштирилди. Коронавирус пандемияси сабаб ҳарбий парад фақат осмонда бўлиб ўтди.

Бошланишидан олдин, Москва вақти билан соат 10.00 да Россия Президенти Владимир Путин нутқ сўзлади. Унда Президент ушбу куннинг аҳамияти ҳақида гапириб ўтди.

“Ғалаба кунининг маънавий ва ахлоқий аҳамияти доимо катта бўлиб қолади ва унга бўлган муносабатимиз муқаддасдир. Бу бизнинг хотирамиз ва ғуруримиз, мамлакатимиз тарихи, ҳар бир оиланинг тарихи, оталаримиз ва оналаримиз, бобо-бувиларимиз бизга берган руҳимизнинг бир қисмидир”, дейди Путин.

Путиннинг нутқидан сўнг, Химки ҳудудида тайёр турган самолётлар ҳарбий парадни бошлаб берди.

Ушбу парад транспорт воситаларининг сони бўйича энг каттаси бўлди. Унда 75 самолёт иштирок этди. Улар орасида дунёдаги энг катта юк кўтарувчи вертолёт – Ми-26, Ми-24П вертолётлари Су-35С ва Су-30СМ қирувчи самолётлари иштирок этган.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Москва Иккинчи Жаҳон уруши Ғалабанинг 75 йиллиги Ҳарбий парад

Баҳолаганлар

216

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг