...
МЕНЮ
ONLINE TV

14 яшар Нодирбек Азиз Абдуҳакимовни мот қилди


10:08, 07.12.2018 Спорт
 3 870

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ёш шахматчилардан бири – Нодирбек Абдусатторов билан шахматда мусобақалашди.

Аввал хабар берганимиздек, кеча, 6 декабрь куни Туркиянинг Конья шаҳрида 16 ёшгача ўсмирлар ўртасида ўтказилган Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида олтин медални қўлга киритган шахматчиларга Президент совғасини топширишга бағишланган маросим бўлиб ўтди.  Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин иштирок этди.


 
Тадбирнинг иккинчи қисмида Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ёш шаҳматчилардан бири – Нодирбек Абдусатторов билан беллашди. Йиғилган меҳмонлар ҳамда ОАВ вакиллари учун қизиқарли кечган ўйинда Азиз Абдуҳакимов дўстона мағлубиятни тан олди, ғолиблик Нодирбек Абдусатторовга насиб этди.
 
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, Халқаро гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов 2004 йилда Тошкент шахрида туғилган. Шахмат олимпиадасида биринчи тахтада энг кучли спортчилар билан дона суриб, 9 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, ўз тахтасида 4-ўринни эгаллаган.
Манзура Сайфиддинова

Теглар:Азиз Абдуҳакимов Нодирбек Абдусатторов Шахмат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!