... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

13 август: Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлади


17:35, 12.08.2017 Бу қизиқ
 2 050

Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 30-32 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.

Август ойининг иккинчи ҳафтаси ҳам деярли якунланмоқда. Ёз фасли тугашига бир неча кун бор бўлса-да, ҳаво ҳарорати 11 августдан бироз тушишни бошлади.
 
Эртага, 13 август куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 30-32 даража иссиқ, кечаси 15-17 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво булутли бўлади. Ҳарорат кундузи +27...+32 даражани, кечаси +15...+20 даражани ташкил қилади.
 
Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Фарғона водийсида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Шарқдан шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кундузи 30-35 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлади.
 
Сурхондарё вилоятида ҳаво булутли бўлсада, ҳарорат кундузи 37 даражагача кўтарилади. Кечаси ҳарорат +17...+22 даражани ташкил қилади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!