... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

12 октябрда кутилаётган об-ҳаво маълумоти билан танишинг


18:21, 11.10.2017 Бу қизиқ
 2 642

Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгариб туради, айрим ҳудудларда ҳаво булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.

Эртага, 12 октябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз булутли бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳарорат кундузи 25–27 даража, кечаси 10–12 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳамда Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кундузи 20–25 даража, кечаси 5–10 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +22...+27 даража, кечаси +7...+12 даража.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундуз куни 30 даражагача кўтарилади. Кечаси эса ҳарорат 8–13 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Болалар тагликларидан қайси бири сизга манзур?

Барча сўровлар