Чилонзорда киракашлик қилган талончилар қўлга олинди

Жамият

image

Ҳар қандай жиноятни содир этган шахс қонунга мувофиқ жазога тортилади. 

Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот каналига кўра, шу йилнинг 18 октябрь куни тахминан соат 03:00 да пойтахтнинг Чилонзор туманида 22 ёшли Шамсиддин Ш. “Нексия-2” русумли автомобилда таниши бўлган 25 ёшли Акбарали О. билан бирга бўла туриб, йўлдан 37 ёшли Тимур Х. ва 34 ёшли Рустам Г.ларни миндиради.

Йўловчиларни манзилларигача олиб бориб қўйгач, Шамсиддин ва Акбарали йўловчилардан умумий миқдорда 750 минг сўмни тортиб олиб, воқеа жойидан яширинган. 

Бироқ халқимизда "бузоқнинг югургани сомонхонагача", деган нақл бежиз айтилмаганини талончилар эсдан чиқарган кўринади.

Улар кўп ўтмай ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинди. 

Ҳозирда ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси (“Талончилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Чилонзорда талончилик қилган

Баҳолаганлар

145

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар