110-мактаб ўқувчиси ўлимига оид янги тафсилотлар очиқланди

3-саҳифа

image

Миробод туманида жойлашган 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик содир бўлмагани аниқланган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан берган расмий муносабатида билдирди.

Жорий йилнинг 10 апрель куни  Миробод туманидаги 110-мактабнинг 8-синф ўқувчиси М.С. 5 соат ўқиган, дарсдан сўнг мактаб ҳовлисида вафот этган. Мактаб кузатув камераси видеоёзувлари ўрганилганида ҳодиса жойида жанжал ёки келишмовчилик содир бўлмагани аниқланган.

Суд-тиббиёт экспертизаси хулосасига кўра, М.С.нинг ўлимига “ошқозон ости безига кенг кўламли қон қуйилиши, ўткир юрак қон томир етишмовчилиги, ўнг кўз ёнида шилинма, ички аъзолари тўлақонлиги, бош мия ва ўпкалар шиши” сабаб бўлган.

“М.С. 8-синфнинг аълочи ва намунали ўқувчиларидан бўлган. Бевақт вафоти муносабати билан унинг ота-онаси ҳамда барча яқинларига ҳамдардлик билдирамиз”, дейилади бошқарма баёнотида.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Миробод тумани 110-мактаб ўқувчининг ўлими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made