Франциядан Ўзбекистонга янги элчи келди

Жамият

image

Бугун, 13 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Франция Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Изабель Сервоз-Галлуччини қабул қилди.

Абдулазиз Комилов ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қила туриб, элчини тайинлов билан қутлади ва унга омад тилади.
Бўлиб ўтган суҳбатда кўп қиррали Ўзбекистон – Франция мулоқотини сифат жиҳатдан янги даражага кўтарган Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилда Францияга расмий ташрифи доирасида Президент Эммануэль Макрон билан олиб борган музокаралари чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди.

Сиёсат, иқтисод, туризм, маданият ва таълим каби соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонларнинг манфаатдорлиги тасдиқланди.

Учрашувда ўзаро савдо ҳажмларини ошириш ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Халқаро муаммолар юзасидан фикр алмашиш нуқтаи назаридан минтақавий хавфсизлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

элчи янги

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг