Хитойни яна бир машҳур бренд тарк этади

Спорт

image

Спорт кийим ва пойафзалларини ишлаб чиқарувчи “Adidas” компанияси Хитойдаги дўконларини вақтинча ёпишга мажбур бўлмоқда. Бу ҳақда TAСС хабар берган.

"Биз маҳаллий ҳокимият кўрсатмаларига амал қиламиз. Шу сабаб мамлакатдаги кўплаб дўконларимиз ёпилади. Биз Хитойда ҳамон фаолият олиб бораётганимиз бизнесимизга таъсир қилишини тан олишга мажбурмиз. Бироқ ҳозирги пайтда бундай таъсир даражасини баҳолашга эрта", дейди компания мутахассислари.

Mаълумот учун, Хитойда “Adidas”нинг 500 га яқин дўкони мавжуд.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 26 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, Америка Қўшма Штатлари, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал ва Испанияда аниқланди.

Вирусдан ҳалок бўлганлар сони 492 нафарга, у билан касалланганлар сони 24552 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Adidas

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг