Гвинея Президенти одамлар олдида вазирни калтаклади (видео)
Олам
−
18 Сентябрь 2020
13228Африкадаги Гвинея давлатининг Президенти Альфа Конде куппа-кундузи кўчада одамларнинг кўз ўнгида мамлакат Меҳнат вазирини калтаклади. Бу ҳақда “Milli Gazete” нашри хабар берди.
Конде вазирнинг ишидан норози бўлиб, уни одамлар олдида ура бошлаган. Президент амалдорнинг олдига югуриб бориб, бир неча марта мушт тушуришга улгурган. Вазир эса давлат раҳбарининг қаҳридан қўрқиб, автомобилларнинг орқасига яширинишга уринган.
Мазкур вазият юзасидан расмий изоҳлар берилмаган.
Маълумот учун, Альфа Конде 82 ёшда. У 2010 йилдан бери Гвинеяни бошқариб келяпти.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023