Россияга контрабанда товарларини олиб ўтмоқчи бўлган ўзбекистонлик Қозоғистонда ушланди

Жамият

image

Ўзбекистон фуқароси Россияга қарийб 200 млн. тенгелик сайғоқ шохларини ноқонуний олиб ўтаётганда тўхтатиб қолинди.

Ўзбекистоннинг 49 ёшли фуқароси Россияга йирик миқдордаги контрабанда товарларини олиб ўтишга уринган. Бироқ у Уральск чегара отряди “Сиримавто” чегара бўлинмаси томонидан ушланган.

Ушбу фуқаро “Орал-Самара” йўналишидаги автобусда ўзи билан катта чамадон олиб кетаётган эди. Унинг ичидан сайғоқларнинг янги кесилган 148 дона шохи борлиги маълум бўлди. Ноқонуний юкнинг қиймати 196 млн. тенгега тенг.

Ушбу ҳолат бўйича Қозоғистон Республикаси ЖК тегишли моддаси бўйича суддан олдинги тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

контрабанда

Баҳолаганлар

63

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг