...
МЕНЮ
ONLINE TV

100 минг сўмлик купюра ҳақида янги гаплар


16:15, 25.09.2018 Жамият
 12 982

Янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилади.

Аввалроқ, Марказий банк янги купюра чиқаришни режалаштирилаётгани, бироқ унинг қачон чиқарилиши аниқ эмаслиги ҳақида хабар берган эдик.
 
Маълум бўлишича, 100 минг сўмлик купюрани пластик банкнота (полимер) шаклида чиқариш имкониятлари кўриб чиқиляпти. Гарчи бу борада охирги тўхтамга келинмаган бўлса-да, бир нарса аниқки, пластик купюралар таннархи арзон бўлмайди.
 
Лекин яхши тарафи шундаки, бундай пулларни қалбакилаштиришнинг иложи йўқ. Русларнинг 200 рубли шундай шаклда чиқарилган. Бу ҳозирча фақатгина таклиф ҳисобланади, холос.
 
Эслатиб ўтамиз, банкноталар намуналари ва уларнинг дизайнлари Олий Мажлис Сенати Кенгаши маъқуллагандан сўнг Марказий банк томонидан тасдиқланади. Янги купюрани чиқариш бир қатор ташкилий-техник тадбирларни амалга оширишни талаб қилиши таъкидланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Купюра Марказий банк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар