Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 9,5 мингдан ошди

Жамият

image

Бугун, 21 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 126 нафарга ошиб, 17 881 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 84 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 34 нафари Қашқадарё вилоятида, 8 нафари Тошкент вилоятида профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент тиббиёт академияси клиникасида 5 нафар ҳамда пойтахтимизда уй шароитида 8 нафар, Самарқанд вилоятидаги тиббиёт муассасасида 36 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар, Сирдарё вилоятида 3 нафар, жами 58 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 9 521 (+58) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (53 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 8 265 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг