ССВ тунда аниқланган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
10043Бугун, 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 нафарга ошиб, жами беморлар сони 42 370 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 115 нафари Тошкент шаҳрида;
• 19 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.A. (эркак) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли A.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни пайтда Ўзбекистонда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 380 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023
07 Ноябрь 2023