Беларуслик дипломат отиб кетилди
Олам
−
25 Июль 2019
4815Кеча, 24 июль куни Туркия пойтахти Анқара шаҳрида эркак мамлакатдаги Беларусь Элчихонасининг маъмурий масалалар бўйича котиб ўринбосари Александр Поганшевни отиб кетди. Бу ҳақда “Hurriyet” нашри хабар берди.
Эркак дипломатга икки марта ўқ узган ва у оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.
Маълумотларга кўра, жиноятни Поганшевнинг қўшниси, нафақадаги ҳарбий амалга оширган. Воқеадан сўнг у ўз жонига қасд қилган.
Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги дипломатнинг жонига психикаси издан чиққан киши қасд қилганини билдирди.
Маълумот учун, 2016 йилнинг 19 декабрида Анқарада Туркиядаги Россия элчиси Андрей Карлов отиб кетилганди. Унга полиция ходими ҳужум қилганди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023