... 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

10 июнь учун об-ҳаво маълумоти билан танишинг


18:23, 09.06.2018 Бу қизиқ
 3 130

Гидрометеорология хизмати маркази эртага об-ҳаво қандай бўлиши ҳақида маълумот берди.

10 июнь куни Республиканинг барча ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилишига оид маълумотлар билан танишинг.
 
Тошкентда ҳаво ҳарорати кечаси +18...+20, кундузи +33...+35 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/с га етиб, булутли ҳаво кузатилади.
 
Фарғона водийсида ҳаво булутли бўлиб, кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. Булутли ҳаво кузатилиб, қисқа вақт ёмғир ёғиши мумкин.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +32...+37 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +15...+20, кундузи +30...+35 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кузатилмайди.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +18...+23, кундузи +33...+38 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10 м/с га етади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кечаси +13...+18, кундузи +28...+33 даража бўлади. Мамлакатнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!