... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

1 январдан хусусий нотариусга борадиганлар диққатига!


09:53, 08.11.2017 Жамият
 7 564

Фармон лойиҳаси қабул қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.

Қонун ҳужжатлари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Президентнинг “Ўзбекистон Республикасида нотариат институтини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг лойиҳаси муҳокамага жойлаштирилди.
 
Ушбу лойиҳа Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган бўлиб, муҳокама 21 ноябрга қадар давом этиши маълум қилинган.
 
Ушбу лойиҳанинг мақсади 1 январдан бошлаб давлат нотариал идораларини — нодавлат, яъни бюджетдан ташқари нотариал идораларга айлантириш.
 
Маълумот учун, “Нотариат тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ ҳозирги вақтда Ўзбекистондаги барча нотариал идоралар — давлат нотариал идоралари ҳисобланади.
 
Қайта ташкиллаштириш жараёнида қуйидагилар режалаштирилган:
 
1. 1 июлдан бошлаб кўчмас мулк битимларини нотариал тасдиқлашда коммунал хизматлар учун қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисидаги қоғоз кўринишидаги маълумотномаларни тақдим этмаган ҳолда Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб идоралараро электрон ҳамкорликка тўлиқ ўтиш.
 
Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ автоматлаштирилган жараёнларга бутун мамлакат бўйича босқичма-босқич ўтиш 27 февралдаги 106-сонли ВМ қарори билан регламентланган. (Тошкент шаҳрида — 01.07.2017 йилдан, бутун Ўзбекистон бўйича — 01.07.2018 йилдан);
 
2. Мол-мулкни бегоналаштириш ва хатлаш тўғрисидаги маълумотлар базасини 1 январгача ИИВ ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига ўтказиш;
 
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2018 йил 1 январгача фуқароларнинг лаёқатсизлиги бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
 
4. Мажбурий нотариал расмийлаштирилиши керак бўлган ҳаракатлар рўйхатини қисқартириш;
 
5. Нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун тақдим этиладиган ҳужжатларни оптималлаштириш;
 
6. Давлат божи ставкалари ҳисоб-китобини қайта кўриб чиқиш, қатъий белгиланган ставкаларни (суммаларни) белгилаш ёки давлат божи ставкалари ҳисоб-китобининг қўшилувчи формуласини бекор қилиш;
 
7. Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари вакиллари (ёлғиз кексалар, ногиронлар ва бошқалар) учун улар иштирокида нотариал ҳаракатларни амалга оширишда қўшимча шарт-шароитлар яратиш;
 
8. Нотариал хизматлар кўрсатишнинг бориши устидан реал вақт режимида видеокузатув;
 
9. Давлат божини тўлашда электрон тўловларни амалга ошириш (биллинг).
 
Нотариуслар фаолиятини расмийлаштириш
 
Амалдаги нотариуслар ўз фаолиятини давом эттириш учун нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи учун лицензияни расмийлаштириш мақсадида ариза беришлари керак бўлади.
 
Нотариал идоралар адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказилади.
 
Нотариусларнинг лицензияларини тўхтатиб туриш ёки тугатиш масалалари билан адлиябошқармалари ҳузуридаги малака комиссияси шуғулланади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Нотариуслар Хусусий нотариуслар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Юнусов Алишер Максудович
14:26 21.11.2017

Нотариал идоралр фаолиятини қайта ташкиллаштириш жараёнида қуйидагилар режалаштирилган: 4. Мажбурий нотариал расмийлаштирилиши керак бўлган ҳаракатлар рўйхатини қисқартириш; - Мазкур рўйхатдан автомобил эгаси томонидан автомобилни бошқа шахсга бошқариш (доимий ёки вақтинча) учун беришда нотариал Ишончномани бекор қилиш, бу билан Ўзбекистон Республикиаси Конституциясининг 54- моддаси тўла бажарилади. Мазкур моддада "Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади" дейилган. Нотариал идорадан Ишончнома олиш мулк эгаси томонидан мулкни Ўз хохишича эгалик қилишни чекламоқда. Мулкдор яъни автомобил эгаси томонидан ўзига тегишли мулкни (автомобилни) бошқа шахсга беришда бугунги кунда тадбиқ этилган Автомобил воситасини мажбурий суғурта қилиш Полисига киритилган барча шахсларга нотариал идора томонидан тасдиқланадиган Ишончномани расмийлаштирмасдан бериши мумкунлиги амалга киритилиши керак. 54-модда. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси. Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Ўзбекистонга қайси “фаст-фуд” бренди келишини истайсиз?

Барча сўровлар