...
МЕНЮ
ONLINE TV

1 ўринга 23 абитуриент: Ўзбекистондаги ОТМларда қабул якунланди


18:03, 16.07.2018 Жамият
 7 533

Абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат Қарши давлат университетига топширилди.

Кеча, 15 июль куни Олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ҳужжат қабул қилиш ишлари якунланди.
 
Жорий йилнинг 1-15 июль кунлари Республика бўйича жами 60 та ОТМлари ва уларнинг 19 та филиалига 675 049 нафар абитуриентдан ариза қабул қилинди. Танлов кўрсаткичи бир ўринга ўртача 8,3 тани ташкил этди.
 
Абитуриентлар томонидан энг кўп ҳужжат қуйидаги олий таълим муассасаларига топширилган:
 
Қарши давлат университети – 30 937 нафар;
Самарқанд давлат университети – 28 733 нафар;
Фарғона давлат университети – 27 726 нафар;
 
Энг катта конкурс қуйидаги олий таълим муассасаларида қайд этилди:
 
Тошкент тиббиёт академияси Фарғона филиали – 1 ўринга 23,2;
Андижон машинасозлик институти – 1 ўринга 18,3;
Тошкент давлат техника университетининг Термиз филиалида – 1 ўрин 17,6 та.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ОТМ қабул 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар