Тошкент вилоятида икки киши ЙТҲ қурбони бўлди

Жамият

9fc2d8de1b0685b6d6291634db6ecb99

Жорий йилнинг 1 январь куни Тошкент вилоятида йўл-транспорт ҳодисасига сабабчи бўлган ҳайдовчининг воқеа жойидан кетиб қолиши оқибатида пиёда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси маълум қилди.

ЙТҲ соат 05:30 ларда, Тошкент тумани ҳудудида, ҳайдовчи Тошкент туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган А.З. Mercedes Benz русумли автомобилини маст ҳолда бошқараётиб, йўл четидаги пиёда Тошкент туманида яшаган, 1977 йилда туғилган П.Д.ни уриб юбориб, ЙТҲ жойидан яширинган. Натижада пиёда П.Д. воқеа жойида ҳалок бўлган. Кўрилган чоралар натижасида ҳайдовчи З.А. аниқланиб, шу куни ушланган.

Дастлабки маълумотларга кўра ЙТҲ ҳайдовчининг спиртли ичимликдан маст ҳолда автомобиль бошқариши, қалин туман тушганлиги сабабли пиёдани кўрмай қолиши оқибатида содир бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича Тошкент тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўлимга олиб келган яна бир ЙТҲ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 1 январь куни соат 19:00 ларда юз берди. 

Ҳайдовчи Н.А. Spark русумли автомашинасини "Бектемир –Чорбоғ" 4Р-12 йўлининг 67-километрида ҳайдаб кетаётиб, пиёдалар – уй бекаси Х.Р. ва турмуш ўртоғи К.Р. ҳамда ўғли Р.Т.ни уриб юборган.

Натижада Х.Р. воқеа жойида вафот этган. К.Р. ва Р.Т. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент вилояти

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг