Уханда карантин якунланганидан сўнг шаҳар ФҲДЁ'лари аризалар билан тўлиб тошди

Олам

image

Карантин бекор қилингандан кейин Хитойнинг Ухань шаҳрида яшовчилар мисли кўрилмаган даражада кўп никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун ариза беришди. Бу ҳақда, 8 апрель куни Хитойнинг "Global Times" нашри хабар берди.

Уханда никоҳ аризалари электрон тарзда топширилади. ФҲДЁ ходимларининг айтишича, ариза кўплигдан махсус дастур ишламай қолган.

"Оила қуришни истагидаги аризалар шу қадар кўп бўлдики, уларни қабул қилиш дастури ишламай қолди. Аризалар сони одатдагидан уч бараварга ошиб кетди" дейди ФҲДЁ ходими.

Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатнинг акси Сиан вилоятида қайд этилган. Сиан аҳолиси ажрашиш бўйича рекорд даражада ариза топширган. Маълум бўлишича, уларнинг аксариятига карантин даврида келиб чиққан оилавий жанжаллар сабаб бўлган.

Маълумот учун, Ухань шаҳри 2020 йил 23 январдан бошлаб карантин чоралари билан ташқи дунёдан ажратилганди. Бугун, 8 апрель куни Хитойнинг Хубей провинсиясининг ҳокимияти ниҳоят Ухань шаҳридаги ушбу чекловларни олиб ташлади.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ухань Карантин Никоҳ

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг