... 2017 йил – “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”
МЕНЮ
ONLINE TV

1,6 миллиард сўм сарфланган “Ойқиз эртаги” ишончни оқладими?


21:39, 17.05.2016 Кино
 8 486

Картина ютуқлар билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас.

Аввал хабар беганимиздек, бугун, 17 май куни Алишер Навоий номидаги кино саройида режиссёр Акбар Бектурдиев томонидан суратга олинган “Ойқиз эртаги” фильмининг ёпиқ премьераси бўлиб ўтди. Унда санъат оламининг таниқли вакиллари фильм ижодкорлари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.






 
Фильмда бош ролларни Ўзбекистон халқ артистлари Ҳайрулла Саъдиев, Исо Тўраев, Дилбар Икромова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Маъруф Отажонов, актёрлар Феруза Собитова, Йигитали Мамажонов, Юлдуз Ражабова, Алихон ижро этган.
 
Мазкур картинани суратга олиш ишлари ва монтаж жараёни, умуман, катта экранларга етиб келишига икки йилдан ортиқроқ вақт сарфланди. Картина суратга олиш ишларида мингдан ортиқ одам иштирок этди. Буларнинг барчаси учун “Ўзбеккино” Миллий агентлгини томонидан 1,6 миллиард сўм маблағ сафарбар этилди.
 




Фильм эртак йўналишида суратга олинган бўлиб, бир кўришингиздаёқ у сизга Миср ва Рим тарихига оид тарихий фильмларни эслатади. Картинада саранг мамлакати, ундаги одамлар, мамлакат хоқонининг олиб борган одилона сиёсати, сўнг душман чангалига тушиб, юртидан ҳам, мол-давлатидан ҳам айрилиши, аёл макрига алданиб, зиндонга тушиши тасвирланган. Орадан йиллар ўтиб, мамлакатга ёвузлик уруғини сочганлар устида хоқоннинг қизи Ойқиз ғалаба қозонади. Юртини ёруғлик сари элтади.




 
Бу эртак-фильмни ўзбек киносида анча йиллардан буён кутилаётган янгилик, десак муболаға бўлмайди. Боиси фильм 4К форматида суратга олинган бўлиб, Dolby Surround 5.1. форматига мослаб овозлаштирилган, жуда кўп саҳналарда махсус эффектлардан фойдаланилган.
 




Картина ютуқлар билан бирга камчиликлардан ҳам ҳоли эмас. Бироқ ўзбек киносида шу кеча-кундузда яратилаётган аксарият фильмлар қаторида “Ойқиз эртаги”ни энг яхши фильм сифатида саралаб олсак, арзийди. 

Теглар:Ойқиз эртаги Акбар Бектурдиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:


Изоҳлар




Изоҳлар

shugart
20:19 27.05.2016

фильмни куриш истагида бщлганларга тавсия этган холда, айрим фикрлар билан уртоклашсам. Биринчидан фильм янги замонавий техник ва технологик жихозланган аппаратурада олинганлигини, бундай махсус эффектлардан фойдаланганлигининг узи бир ютук. Техник жихатдан маромига етказилган. Ижодкорлар марок билан ишлаган. Бундай технологик жихозланган фильмларни купрок яратиш устида ишлаш керак. Энди камчиликларига келсак.....уни мутахассислар, кинокритиклар беради.


???
12:27 22.05.2016

Kino qanaqa chiqqan bilmadimku, lekin suratlardan körib Hayrulla Sa'diev va Dilbar Ikromova grimlari manga yoqdi



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!