Шошилинг! Халқ банки 732,9 млрдлик кредит ажратди

Бизнес

rasm matbuot

Халқ банки ёшлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш учун 732,9 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратади. 


Халқ банки томонидан “Ёшлар келажагимиз” давлат дастури доирасида 2019 йилда 3 752 та лойиҳа бўйича 732,9 млрд. сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Халқ банки томонидан Миллий матбуот марказида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлашга бағишланган матбуот анжуманида таъкидланди. 


Шунингдек, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурини амалга ошириш юзасидан жорий йилнинг ўтган давридажисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектларига дастур доирасида 17 580 та лойиҳага 268,7 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди.


Тадбир давомида Халқ банки томонидан яқинда жорий этилганОвердрафт (Ролик силкаси)“Пенсия карта”лари ҳақида ҳам маълумот берилди. Бундай карталар пенсия олувчи жисмоний шахс хоҳишига кўра, бепул ва беш йил муддатга очиб берилиши таъкидланди.
Ушбу карталарни очган мижозга пенсия маблағлари молиялашгунга қадар, банк ҳисобидан ойлик пенсиянинг 50 фоизигача қисми ҳар ойда 1,33 фоиз устама тўлаш шарти билан ажратилади. 

 

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

565

Рейтинг

4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг