...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Шаҳарликлар” мағлубиятдан хафа ҳам бўлишмади


15:48, 08.03.2018 Спорт
 1 827

Чунки Гвардиола шогирдлари биринчи ўйинда кейинги босқич масаласини ҳал этиб бўлганди.

Бугун, 8 март куни Англиядаги “Эттиҳад” стадионида “Манчестер Сити” ҳамда “Базель” клублари ўзаро баҳс олиб боришди.
 
Хабарингиз бор, биринчи баҳсда англияликлар сафарда 0:4 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Шунинг учун бўлса керак Пеп Гвардиола жавоб учрашувда аралаш таркибни майдонга туширишга қарор қилди.
 
Учрашув тезкор голлар билан бошланди. Дастлаб, 8-дақиқада Габриель Жезус Бернарду Сильванинг ажойиб пасидан сўнг ҳисобни очишга эришди.
 
17-дақиқада Эльюнуси мувозанатни тиклади. Биринчи бўлим шу ҳисобда якунланди.
 
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасида Ланг томонидан киритилган гол “Базель”нинг бу учрашувдаги ғалабасини таъминлади. Аммо якуний ҳисоб “шаҳарликлар”ни кейинги босқичга олиб чиқди.
 
ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб ўйини.
“Манчестер сити” — “Базель” 1:2.
Голлар: Габриэл Жезус (8), – Эльюнусси (17), Ланг (71).
 
“Манчестер Сити”: Браво, Лапорт, Данило, Стоунз, Зинченко, Гюндоган (Браим Диас, 66), Туре, Сане, Фоден (Адарабиойо, 89), Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
 
“Базель”: Вацлик, Ланг, Лакруа, Сухи, Риверос, Дзуффи, Фрай, Бюа (Штокер, 68), Диэ, Эльюнусси, Оберлен (ван Вольфсвинкел, 74).
 
Огоҳлантиришлар: Лакруа (44), Габриэл Жезус (77).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Манчестер Сити Базель 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


АПЛда етакчи ўзгарди

11:38, 01.10.2018 1 643

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!