Наманганда 31 яшар йигит жиянининг севгилисини бир муштда ўлдирди

3-саҳифа

image

Наманган вилояти Норин туманида 31 яшар йигит 26 яшар жияни билан ишқий муносабатда бўлиб юрган йигитни бир мушт билан ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Воқеа жорий йилнинг 16 сентябрь куни соат 06:00 ларда Норин туманида содир бўлган. Шу туманда яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро 1990 йилда туғилган таниши 1994 йилда туғилган жияни билан ишқий муносабатларда бўлиб юргани юзасидан ўзаро жанжаллашиб, йигитнинг юз қисмига қўли билан бир маротаба урган.

Натижада жабрланувчи оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида, марҳум бош мия оғир ёпиқ шикасти, бош мия пардалари остига катта ҳажмда қон қуйилиши, оғир даражали мия лат ейиши, мия комаси, лаб соҳаси қонталаш жароҳатланиши оқибатида ўткир юрак қон томир ва нафас етишмовчилиги натижасида вафот этганлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Жиноят-процессуал кодекснинг 221-моддаси тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Норин тумани

Баҳолаганлар

759

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг